«Ўлган бувисига янги кафан ҳам совға қилинглар!»

Яқинда Тошкентга 380 минг долларга келиб-кетган турк актёри Бурак Ўзчивит, хабар беришларича, куни кеча бир ўғилнинг отасига айланибди. Ўғли Каран деб исм қўйибди. Оталик — бахт! Умри билан берган бўлсин!

Хуллас, Караннинг қадами жуда қут-баракали келибди — «Олмазор Сити»ни қураётган компания (ким қураётганини биласиз-у — ҳа, ўша) Каран Ўзчивитга совға улашибди. Ўйинчоқ эмас, ҳақиқий уй. Тошкентдан. Табиийки, пропискаси билан. Совға қилинган уй ҳам, ким билсин, 380 минг доллар турса керак. «Бурак Ўзчивит ҳадяни мамнуният билан қабул қилиб, ўзбекистонлик бизнесменларга ўғли Каран номидан миннатдорлик билдирди», — дейилади интернетда тарқалган хабарларда.

 

Қойил, ўзбекистонлик бизнесменлар! Гап йўқ сизларга, ўзбекистонлик бизнесменлар! Сиздек оқил ва доно ўзбекистонлик бизнесменлар борлигидан фахрланамиз. Бурак Ўзчивит-ку бундай ажойиб-у ғаройиб ўзбекистонлик бизнесменларга дуч келиб қолгани учун Яратганга ҳар дақиқа миннатдорлик билдираётган бўлса ажаб эмас. «Йигит кишининг бошига бахт қуши бир марта қўнади, уни ушлаб қолиш керак», деган гаплар бор. Буракжоннинг узунсоч бошига бахт қушининг дода-хўжаси ин (ин ҳам гапми — Сити!) қуриб юборди лекин!

 

Албатта, ўзбекистонлик бизнесменларнинг сериали Ўзбекистонда «запрет»га тушган қаёқдаги бир турк актёрига бундай ҳиммат кўрсатиши баъзи бизнесмен бўлмаган ўзбекистонликларнинг ғашини келтириши табиий. «Ўлган бувисига янги кафан ҳам совға қилинглар!», деб жиғибийрон улардан бири. «Ўзбекистонга умуман алоқаси бўлмаган қаёқдаги Буракнинг кеча туғилган боласи ҳам пропискалик бўлди, сен эса ҳануз ўз уйингда ўзинг ижарада яшайсан, Мамарайим», деб баттар аччиқланади у.

 

Ҳай. Инсоф берсин. Ҳаммамизга.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юқори нуқта. (темуркент – бўлажак бошкент)

(давоми)  Гўзал кунлар келишини кутма,  Унга томон боришни ҳеч унутма.                                  Жалолиддин Румий Тоғлар оғушидаги муъжаз бозордан Самарқанд сари ...

Шумқадам

Ўзбекда "шумқадам" ибораси бор, бу иборани кўп ишлатамиз, бирор бало ёки офат олиб келган инсонни, "қадами ёқмаган"ларни ўзбек қисқача қилиб "шумқадам" деб қўяди. ...

Улуғбек бакиров: ўзбекистон қамоқхоналаридаги шунча мазлумлар кам эдими

Минг афсуски, асрлардан бери бизнинг жамиятда мазлумлар ҳимояси учун курашиш бошқа халқлар каби ривожланмаган. Нафақат ривожланмаган, балки бундай тизим зеҳниятимизда йўқ, ...