Ўзбекистонда кимлар ер участкаларини аукционсиз олади?

Ўзбекистон Республикасида фуқароларга ер участкалари аукционсиз берилиши мумкин.   Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали ёзмоқда.

Қуйидагиларга ер участкалари 0,04 гектаргача аукционсиз ариза асосида берилади:

👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

👉 давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза берилиши керак.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

👉 доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);

👉 юқорида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза махсус комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.

Комиссия ижобий хулоса чиқарса ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.

Агар фуқаронинг ерни аукционсиз олишга ҳаққи бўлиб, ер участкаларини бериш имкони бўлмаган ҳолатларда, у электрон навбатга киритилади. Навбатни интернет орқали кузатиб бориш мумкин.

Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.

Бунда, фуқаролар тасдиқланган рўйхатга киритилгани ҳақида, ер участкаси берилишининг мўлжалдаги муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ ҳокимдан 400 минг доллар пора олиш айблови олиб ташланди

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг 7 сентябрь куни пора олиш вақтида қўлга туширилгани хабар қилинган эди. У ер участкаларини ажратиш бўйича пора ...

Чет эл фуқаролари ҳам ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400