Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга гувоҳнома берилади

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Бу ҳақда Norma.uz маълум қилди.

2019 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини (бундан кейин — меҳнат гувоҳномалари) жорий этиш, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлар олиш ҳуқуқини тақдим этиш таклиф қилинмоқда.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар жумласига таваккалчилик қилиб ва мулкий жавобгарликни зиммасига олиб, ишда шахсан иштирок этган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар учун хизматлар кўрсатиш, ишлар бажаришга асосланган, меҳнатдан даромад олишга йўналтирилган, ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмай туриб мустақил фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар киритилади.

Лойиҳада ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бажариши мумкин бўлган фаолият (хизматлар, ишлар) турларининг рўйхати келтирилган. Якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзолари ўзини ўзи банд қилган шахслар дея ҳисобланмайди.

Бериладиган гувоҳнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ойдан 12 ойгача амал қилади. Муддати ўтгач, уни чекланмаган миқдорда узайтириш мумкин бўлади. Ҳужжатни берганлик учун танланган амал қилиш муддатига қараб ҳақ ундирилади.

Меҳнат гувоҳномаларининг амал қилиш даврини пенсия ҳисоблаш учун фуқароларнинг стажига қўшиб ҳисоблаш, бундай фаолиятдан олинган даромадларга эса ЖШДС ва ЯИТ солмаслик таклиф қилинган. «Пенсия» стажини ҳисобга олиш учун бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида ҳақиқатда меҳнат фаолияти юритилган-юритилмагани муҳим бўлмайди. Бироқ бу пайтда ўзини ўзи банд қилган шахс ишсизлик нафақасини ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш даврида тўланадиган стипендияни ололмайди.

Шунингдек гувоҳнома эгалари ўқитилади, уларга Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар, меҳнат қуроллари ва воситаларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кундошли бўлгани  учун жанжал қилган ва қашшоқга айланган муштипар она қиссаси

 Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида1963 йил 4-ноябрда туғилган Рўзиева Дилбар Холиқовна 1983 йил 21 августда қўшни қишлоқлик 1958 йил 18-ноябрда туғилган Рахимов Қўзибой ...

«ўнг қўлимиз билан меҳмонхоналар қуриб, визаларни бекор қиляпмиз, чап қўлимиз билан эса реставрация ниқоби остида тарихий ёдгорликларни яксон қиляпмиз»

​​ Қорақалпоғистон ўлкаси ўрта асрларга мансуб ноёб ёдгорликдан маҳрум бўлди. Реставрация ниқоби остида XII асрда қурилган Шамун-набий мақбараси мутлақ бузиб ташланиб, ўрнига ...

Туркманистон президентининг мамлакат бўйлаб сафари чоғида амалдорлар ишдан бўшатилмоқда

28 ноябрь куни Мари шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматнинг кўчма мажлисида маҳаллий раҳбарларнинг “вилоят ривожланишидаги юксак кўрсаткичлар” тўғрисидаги ҳисоботларидан сўнг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400