Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 29 май куни Ўзбекистон фуқароси Алишер Жовлиев қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетган ва оғир аҳволда Кангвон университети касалхонасига олиб борилган.

Жабрланувчи Жанубий Кореяга 20 май куни Чунчон шаҳридаги Кёнгин университетининг тил ўрганиш курсида ўқиш учун келган ва пул ишлаш мақсадида жисмоний меҳнат билан шуғулланган.

Дипломатик ваколатхона вазиятни назоратга олган, иш берувчи ва Ўзбекистон фуқароси даволанаётган касалхона раҳбарияти билан алоқа ўрнатган. Иш берувчи ташкилот ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган.

“Жанубий Кореянинг тегишли хизматлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Монополлар қачонгача халқни қийнайди?

Ёки Ўзбекистонликлар нима учун Қозоғистон аэропортларидан парвоз қилишини афзал кўрмоқда? Фото:myventurepad.com Туроператорлардан бирида ишлайдиган танишим менга “Саёҳат ...

Афғонистонлик куёвлар мобил телефонлари орқали тожикистондан келин топмоқда

Афғонистон билан чегарада қўлланиладиган тожик сим-картлари кўп ҳолларда афғонларига Панж дарёсининг нариги соҳилидан ёр ёки дўст топишга ёрдам бермоқда. (more…)

Сифатсиз интернет учун провайдер жарима тўлайди

Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан, Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400