«Реал» Погба учун 4 футболчисини таклиф қилади

«Реал» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба учун тўрт нафар футболчисини бермоқчи. Бу ҳақда The Times нашри журналисти Дункан Каслс маълумот берган. 

Унинг сўзларига кўра, Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар дарчасида Погбани таркибга қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилиб кўради.

Хабар қилинишича, мадридликлар аввалига 29 ёшли футболчиси Гарет Бэйлни «МЮ»га таклиф қилиб кўради. Келишувга эришилмаса «Реал» инглизларга 27 ёшли ҳавбеки Хамес Родригес, 21 ёшли ҳимоячиси Тео Эрнандес ва 32 ёшли дарвозабони Кейлор Навасни ҳам таклиф этиши мумкин.

Бундан аввалроқ ОАВда 26 ёшли Погба шу йил ёзида «Олд Траффорд»ни тарк этмоқчилиги тўғрисида хабар қилинганди.

Погбанинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар тузилган, унинг ҳафталик маоши миқдори 290 минг фунтни ташкил этади.

Погба «МЮ»га 2016 йил ёзида «Ювентус»дан 100 миллион евро эвазига трансфер қилинганди.


Манба:Трибуна.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон жч-2022 саралаш ўйинида фаластинга ютқазди

Қуддус яқинидаги Ар-Ром шаҳрида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Фаластин ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Осиё саралаш циклининг «D» гуруҳидан ўрин ...

Маҳмуд мурадов испаниялик тато примерани ерга қулатди

Аралаш қоидалар яккакураши бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (20-6, 13 КО) 6 апрель куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ...

Игнатий нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби дарвозабони Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400