ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси фермерларни Экологик партияга аъзо қилмоқчи

ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси фермерларни Экологик партияга аъзо қилмоқчи. Ҳар бир туманга «план» ҳам қўйилган

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилояти кенгаши раиси А.Эшматов номидан туманларга хат чиқарилиб, яқиндагина ташкил этилган Экологик партияга ҳар бир тумандан 50 кишини аъзо қилишда «амалий ёрдам сўралиб», хат чиқарилган, деб ёзади телеграмдаги “Daryo — LIVE” канали.

Хат тавсиявий характерда кўрингани билан, унда «қилинган ишлар юзасидан 10 кун муддатда» аъзо бўлганлар ҳақидаги маълумотномаларни асл нусхасини олиб келиш, шунингдек, «50 кишини аъзо қилиш» деганга ўхшаш «план» кўринишида талаб бор.

Энг қизиғи, @xushnudbek’нинг ёзишича, Экологик партияга фермерларни аъзо қилиш ҳақида хат чиқарган А.Эшматовнинг ўзи бошқа бир партия — ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши аъзоси. «Бизда сиёсий партиялар фаолияти ўзига хос, бирорта жойда такрорланмайди. Қойил қолиш керак», — дейди ҳуқуқшунос.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекинмачок ўйин- суд

Қорақалпоғистон Республикаси , Хўжайли туман маъмурий суди 11 июль 2018 йили бешта жавобгарлардан биронтасини ҳам чақирмасдан, суд ўтказиб, қарор қабул қилган. Судга ...

Росгидромет қозоғистон билан чегарадаги радиациявий ифлосланишни тасдиқлади

Россия гидрометерология ва атроф-муҳит мониторинги федерал хизмати Россия ҳудудида 2017 йил сентябрдаги радиациявий ҳолат ҳақидаги бюллетенни эълон қилди. (more…)

Имон каримованинг онаси устидан суд бошланмоқда

Телеграмдаги Zed News каналининг ёзишича, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида Зангиота аёллар қамоқхонасида жазосини ўтаётган онаси устидан 2 август ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400