Журналистнинг ўлиги тиригидан қиммат

Журналистни қамаш, қийнаш, ўлдириш ўтакетган ахмоқ ва реалликдан узоқлашган сиёсатчининг иши. Журналист ким у? Оддийгина жамоатчилик хабарчиси. Унда яширин ҳужжатларга, маълумотларга доступ йўқ. Унинг журналистик суриштируви ҳам юридик аҳамиятга эга эмас. Фақатгина ахмоқ ва пасткашларгина аниқ маълумотларни билмайдиган,  шунчаки сўраб суриштириб юрган журналистни қамаш/қийнаш/ўлдириш амалиётига қўл уриши мумкин.

Ахмоқлиги сабаби журналистга тегиб бўлмайди. Бу халқаро ва ички майдонда жуда катта резонансга олиб келади. Журналист зоти бечора ва камсуқум бўлмасин баъзида унинг ўлиги тиригидан қиммат. Жуда жуда қиммат.

Пасткашлиги сабаби эса хокисор, ҳимоясиз инсонни қамаш/қийнаш/ўлдиришни бошқача атаб бўлмайди.

Рус жамияти борган сари қизияпти. Гугурт чақилса бўлди, ёнади, ёндиради. Путин чарчади, у зерикди. Энди янги ўйин бошлайди. Ҳокимиятни тиш тирноғи билан сақлаб қолиш ўйини. Буни кузатиш қизиқ бўлади. Олчоқ тадбиркор миллиардерларга ёш болаларча самимият билан ишонаётган Путин қаергача етиб боришини кузатиш қизиқ. Руслар революциялардан унумли фойдаланиш бўйича мақтана олмасаларда, уларни амалга ошириш бўйича яхши тажрибалари бор. Лекин, умид қиламизки, қўшниларимиз либерал демократик йўлга тинчлик билан қайтишади. Йўқса уни бизга ҳам таъсири бўлади. Қолаверса “Путинсиз ҳаёт” вариантида қандай йўл тутишимиз ва векторларни аниқ белгилаб олиш керак.

Манба:Телеграмдаги Сафари канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боҳодир чориев мухолифатми ёки тадбиркорми?!

Боҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга қайтиши ўзбек халқига нечоғли муҳим?!!! “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Раҳбари Боҳодир Хон Туркистон Боҳодир Чориев янаям тўлиқроқ ...

Бошлиқ ўзгарса, иш  услуби ўзгаради…ми ?

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  бошлиғи қилиб подполковник Очилов Хуршид Абдиназарович тайинланди. Бу ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400