Ҳукумат халққа бериш ўрнига  халқни “соғишга” ўтиб олди

Кейинги пайтларда қизиқ-қизиқ қонунлар қабул қилиняпди, ғалати қонун лойиҳалари халқ муҳокамасига қўйиляпди-я?!

Айрим қонунлар беихтиёр ёқа ушлатса, айримлари тепа сочимизни тиккалаштираётгани ҳам Афандининг лофи эмас.

Қонун ижодкорларимизга нима бўляпди ўзи? Наҳотки, қонун ишлаб чиқувчилар сафини талабалик олтин даврини олий ўқув юртларининг йўлакларида ўтказган, ўқишни ота-оналарининг соққаси ортида битирган, диплом сотиб олган “кадрлар” бутунлай забт этган бўлса?!

Хўш, гап нима ҳақида? Нима ҳақида бўларди, янги ўқув йилидан 1-синфга бошқа микроҳудуддан қабул қилинадиган болалар учун ота-оналардан бир марталик тўлов олиш, 7 ёшга тўлмаган болаларни пул эвазига мактабга қабул қилиш тартибини жорий қилаётган “қонунхўрлар” ҳақида-да!

Буни қандай тушунсак бўлади?

Наҳотки, қонунчиларимиз ўзлари яратажак ҳар қандай қонун Бош Қомус – Конституцияга хилоф бўлмаслиги кераклигини унутиб қўйган бўлса?! Наҳотки, қонунчиларимиз ўзлари жорий қилаётган қонунлар Конституциямизнинг  “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” деб номланган IX бобидаги “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир” дейилган 41-моддага зидлигини билмаса?!

Агар қонунчиларимиз Конституцияга амал қилмаса, у ҳолда Конституция нимага керак?

Ўзи нима бўлаётир? Нега олчоқларимиз борган сари ҳаммамизнинг хафсаламизни пир қилишга уринаётир? Улар нимаики бўлса, шу юрт эгаси бўлмиш халққа бериш ўрнига безрайиб халқни “соғишга” тамомила ўтиб олдику.

“Ҳамма нарса халқ учун, халқ фаровонлиги учун!”, деган баландпарвоз шиор эскирдими?

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт украинада 2072 нафар тинч аҳоли вафот этганини маълум қилди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан бери 2072 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Улардан 169 нафари ...

Депутат:қирғизистонда ишлаган чет элликлар патент олсин

Қирғизистон ичкарисида меҳнат қилаётган чет эл фуқаролари ойига 1000 сомдан патент сотиб олиб ишласин. Бу давлат хазинасига катта маблағ олиб киради. Ушбу таклифни ...

Бир болага етти қўшнининг ота-оналиги қолдими?

Жамиятимиздаги аксар иллатлар бола тарбиясига эътиборсизлигимиздан келиб чиқаяпти деб ўйлайман. Назаримда охирги йилларда ота-оналар томонидан фарзандлар ўта эркалатиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400