Жаҳон банки Қамчиқ довони учун 200 миллион доллар ажратади

жбЖаҳон банки (ЖБ) «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига 200 миллион доллар миқдорида кредит беради. «Новый век»нинг банк маълумотларига асосланиб (pdfхабар беришича, ушбу маблағ Қамчиқ довонидан ўтувчи темирйўл қурилишига йўналтирилади.

ЖБ маълумотларига кўра, молия муассасаси Ўзбекистон томони билан кредитнинг лойиҳавий ҳужжатлари бўйича ишга киришган ва бу борадаги ишлар тахминан 2014 йил августида якунига етиши кутилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, банк директорлар кенгаши «Ўзбекистон темир йўллари»га 200 миллион доллар миқдорида кредит бериш қарорини 2015 йил январида маъқуллайди.

Жаҳон банкининг ушбу маблағи эвазига зарурий техника ва ускуналар сотиб олинади.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 2013 йил июлида Қамчиқ довонидан ўтувчи «Ангрен-Поп» темирйўл линияси қурилишини бошлаган эди. Узунлиги 129 километрга тенг бўлган, умумий қиймати 1,77 миллиард долларлик ушбу лойиҳа беш йил давомида қуриб битказилиши режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мозамбикда миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида

Йил бошидан бери иккита вайронкор довулни бошдан ўтказган Мозамбикда яшовчи 1,9 миллион кишига очлик хавф солмоқда, бу ҳақда «Regnum» Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумоти ...

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

Иқтисодий прогнозлашга ихтисослашган The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқлади. Тадқиқот 30 ...

Шайхонтоҳур тумани ҳокими шуҳрат муҳаммадхонов ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов ишдан олинди.  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 1-чорак якунлари бўйича ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400