Шуҳрат Ғаниев МИБ бошлиғини ҳақоратлаб, унга таҳдид қилган

Бугун, 19 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Kun.uz” нашри ёзмоқда.

Тадбир давомида ОАВ ходимлари МИБ фаолиятини такомиллаштириш, асоссиз қарздорлик тўловларини ундириш каби ҳолатлар ва соҳадаги мавжуд қатор камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан саволлар беришди.

Саволлардан бири Фарғона вилояти МИБ раҳбари билан рўй берган ҳодиса юзасидан бўлди.

«Фарғона вилояти ҳокимининг (Шуҳрат Ғаниев) вилоят МИБ раҳбарига (Акмал Каримов) нисбатан қўпол гаплари интернетда тарқалди.

Биз вилоят ҳокими билан боғландик. У интернетда тарқалган гаплар эски гаплигини, ҳозирда бюро раҳбари билан алоқаси яхшилигини айтиб ўтди.

 

Биз бу борада қатъий чора кўриш бўйича мурожаат қилмаганмиз. Шу жумладан, Фарғона вилояти МИБ бошлиғи ҳам ҳеч қаерга мурожаат қилмаган», дея Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий иижро бюроси директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиевнинг сўзларини келтирмоқда “Kun.uz” нашри.

 

Май ойи охирида «Озодлик» радиоси Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан ўтказилган мажлислардан бирида олинган аудиони тарқатганди.

Хабарда бу аудио 2019 йилнинг 22 май куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган мажлисда ёзиб олингани айтилганди.

Аудиохабарда вилоят ҳокими Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг «ичагини суғуриб, бошига салла қилиш» билан таҳдид қилганини эшитиш мумкин.

«Бекор ҳазиллашяпсан иккаланг. Умринг 5 йил, 10 йил қамоқда ўтади. Сен МИБ бошлиғи бўласанми, бошқа бўласанми, ундан нари бўласанми, сен номардларни.

Бизнинг одамларимиз нима бўлади? Бизнинг кўчаларимиз нима бўлади? Сувимиз нима бўлади, обод қишлоғимиз нима бўлади? Пулни қаердан оламан?», дейди ҳоким.

Кейин у танқидга учраган раҳбарларга тушунтириш хати ёзиб беришни тайинлаган.

«Хатни ёзиб берасиз, ука. Биз бу пулни тушириб бера олмаймиз, кечирасиз, бу қўлимиздан келмайди, деб ёзасиз, кейин сизни безовта қилмаймиз», дея юмшоқ оҳангда гапиради у.

Кейин у яна дағдаға қилишга ўтади.

«Ўзимни босиб турибман. Ичагингни олиб, бошингга салла қилиб қўйиш қўлимдан келади, лекин ўзимни босиб турибман.

Мен бу аҳволни кенг жамоатчиликка ҳам етказаман. Сен номардлар, солиқ бошлиғи – Тошкент шаҳар фуқароси, МИБ бошлиғи – Тошкент шаҳар фуқароси. Фарғонада лавозимга тайинланиб, фарғоналикларни ботқоққа ботиряпти, деб мен сенларни муҳокама қиламан, сен имонингга ўт тушгурларни. Сен номардларни.

Озгина имконият топилса мен сенларни қаматаман. Солиқ бошлиғиям, МИБ бошлиғиям жавобгар бўласан. Худо дегин, май ойи режасини бажарайлик – 400 миллион сўм.

Бажарилмаса, иккаланг жавобгар бўласан, жавобгар қиламан, жиноий жавобгарликка торттираман. Нимаики имконият топсам, жиноий жавобгарликка торттираман, қанақа ҳаракат қилиб бўлсаям. Огоҳлантириб қўяман иккалангни.

Менга унақа сотқинлар керак эмас. Булар сотқин. Булар куляпти биз фарғоналиклар устидан. Куляпти булар.

Номард бўлмаса 3 миллиард 700 миллион сўмдан 229 миллион пул ундирадими? Бутун дор тагидан қочганлар йиғилган», дейди вилоят ҳокими.

Маълумот учун, 2018 йилнинг декабрида Юнусжон Зохидович Насимжанов  Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди. У 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йили Тошкент давлат техника университетини, 1997 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Фарғона вилояти МИБ бошлиғи Акмал Шавкатович Каримов қачондан буён бу лавозимдалиги, шунингдек қачон ва қаерда туғилгани тўғрисида очиқ манбаларда маълумотлар йўқ.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: ҳокимиятни танқид қилган наманганлик депутат қамоққа олинди

Facebookда танқидий чиқишлари билан машҳур Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаровга жиноий иш очилди. У 22 сентябр куни "фирибгарлик" ва "пора бериш" айби ...

Россияда ўзбекистонлик аёл таҳқирланди

10 август куни Петербург шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро полицияга мурожаат билан чиқди. У кўчада Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг калтаклангани ва зўрланганини ...

Ўғлини испанияга юбориб футболчи қилмоқчи бўлган тошкентлик аёл 35 млн сўмга куйди

Яккасарой туман ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган хусусий тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Яккасарой туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400