Ит ва мушукларни сақлаш қоидаларини биласизми? 

Кўп қаватли уйдаги хонадонда ит ва мушук сақлаш учун қўшнилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилигини олиш лозим.

Фуқароларга итлар ва мушукларни сақлашда қуйидагилар тақиқланади:

умумий фойдаланиладиган жойларда: зинапоялар, чердаклар, ертўлаларда, шунингдек ошхоналар, балконлар ва умумфойдаланишдаги пешайвонларда сақлаш;

қўриқчи итларни таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;

умумий овқатланиш жойларига, озиқ-овқат дўконлари ва бошқа дўконларнинг савдо ва ишлаб чиқариш залларига олиб кириш;

кўпчилик борадиган жойларда (пляж, ҳовуз, фаввораларда ва ҳоказоларда) чўмилтириш ёки ювиш;

маст ҳолатдаги шахслар ва 14 ёшдан кичик болаларнинг итларни сайр қилдириши;

ит ва мушукларни ташлаб кетиш, жароҳат етказиш, қаровсиз қолдириш, озор бериш ёки жисмоний ва маънавий азоб бериш, ўлишига ёки жароҳатланишига олиб келган ҳаракатларни, уларга нисбатан бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этиш;

санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсатисиз болалар муассасаларининг зоология бурчакларида сақлаш.

Бундан ташқари итлар билан жамоат жойларида бўлиш ва жамоат транспортига чиқиш ҳам тақиқланади.

Итлар ва мушукларни транспортнинг жамоат транспортидан бошқа барча ер усти турларида олиб юришга рухсат берилади.

Кичик итлар ва мушуклар жамоат транспортида уларнинг соғлиғига хавф солмайдиган ва қочиб кета олмайдиган кўчма қурилмаларда, шунингдек йўловчиларнинг хотиржамлиги бузмайдиган ҳолда олиб юриш мумкин.

Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, бу ерлар ҳар доим озода сақланиши керак.

Итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур.

Ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши, жетонда идентификацион рақами кўрсатилиши керак.

Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади.


Манба: @huquqiyaxborot

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанддаги мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Кеча, 25 сентябрь куни соат 14:08 да Қавола МФЙда жойлашган “Зар мебель” оилавий корхонасига қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Самарқанд ...

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб ногирон фарзанди бор оналарга пенсия тўланади

2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ...

Пул йиғишда йўл қўйиладиган 5 хато

1. «Ортганини йиғаман». Ҳеч қачон қанча орттиришингизни билмайсиз, балки умуман орттиролмассиз ҳам. Демак, сиз пул йиғишга ҳаракат қилмаяпсиз. Агар ҳар гал маошнинг маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400