Ўзбекистоннинг Хитой ва Монголиядаги элчиси Бахтиёр Саидов Филиппинга ҳам элчи бўлди

Ўзбекистоннинг Хитой ва Монголиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Филиппин (қароргоҳи Пекинда) элчиси этиб тайинланди.

24 июль куни Бахтиёр Саидов Филиппин Республикаси Президенти Родриго Роа Дутертега ишонч ёрлиқларини топширди.

Суҳбат чоғида Филиппин раҳбари Филиппин ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама даражаларда, шу жумладан, БМТ доирасидаги муносабатларнинг ривожланиши фаоллик тамойилига эга эканлигини қайд этди.

Р.Дутерте Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди.Филиппин етакчиси мамлакатларимиз ўртасида “ўзаро ҳамкорликнинг турли жабҳаларида умумий манфаатдорлик кўп” эканлигини таъкидлади.

Шу ўринда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, экстремизм, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш сингари йўналишлар алоҳида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июль ойида Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси, 2018 йил апрелида Монголия (қароргоҳи Пекинда)даги элчиси этиб тайинланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб ...

Эронда нархларнинг ошишига қарши чиққан одамлар ҳибсга олинди

13-май куни Эроннинг бир қанча шаҳарларида озиқ-овқат нархи ошишига қарши чиққан камида 20-30 нафар намойишчи ҳибсга олинди. Мамлакат президенти шу ҳафтада бир қатор ...

Сувқотар: ўзбек спорти яна жаҳон кезмоқда

Юртимизнинг қай гўшасига борманг, мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Буларнинг бари, албатта, президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400