Тошкентда ҳайдовчилар 6 ойда 25,6 миллиард сўм жарима тўлади

ЎзАнинг Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида пойтахтимизда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга, ҳодисалар оқибатида вафот этганлар 35,5 фоизга, тан жароҳати олганлар 27,5 фоизга камайди.

Олти ойда расмийлаштирилган 470,5 минг баённома асосида 36,3 миллиард сўм жарима белгиланиб, унинг 25,6 миллиард сўми ёки 70,5 фоизи ундирилиб, давлат ғазнасига йўналтирилди.

Пиёдалар ўртасида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳолатларга барҳам бериш мақсадида ҳозиргача 43,5 мингта қоидабузар пиёда аниқланиб, уларга ўрнатилган тартибда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда чора кўрилди.

Кўча ва йўлларда, йирик савдо мажмуалари атрофида сунъий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 20,5 минг ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чоралар кўрилди.

Тизимдаги яхши янгиликларда яна бири – “Биллинг” тизимида тўловлар амалга оширилиб, пойтахтнинг 7 та туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини Давлат хизматлари маркази орқали бериш йўлга қўйилди.

Ҳар бир рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида бепул “Wi-Fi” зоналар ташкил этилди, фуқароларни қабул қилиш дарчалари сони кўпайтирилди. Бунда ногиронлар ва аёллар учун алоҳида навбатсиз дарчалари ташкил этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда алимент тўламовчиларга жавобгарлик  кучайтирилди

Тожикистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг қашшоғи деб саналсада, аслида халқнинг топиш-тутуши ёмон эмас. Жамият орасида ўртаҳол яшовчилар тобора кўпайиб бормоқда. ...

Туркия аҳолиси 84 миллион 680 мингдан ошди

Туркия аҳолиси 2021-йилда ўтган 2020-йилга нисбатан 1 миллион 65 минг 911 кишига ортиб, 84 миллион 680 минг 273 кишига етди. Туркия Статистика ташкилоти "Манзилга асосланган ...

Хоразмда обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400