Туркия аҳолиси 84 миллион 680 мингдан ошди

Туркия аҳолиси 2021-йилда ўтган 2020-йилга нисбатан 1 миллион 65 минг 911 кишига ортиб, 84 миллион 680 минг 273 кишига етди.

Туркия Статистика ташкилоти “Манзилга асосланган аҳолини рўйхатга олиш тизими – 2021 натижалари”ни эълон қилди.

Унга кўра, 2020-йилда 83 миллион 614 минг 362 киши бўлган мамлакат аҳолиси ўтган йили 1 миллион 65 минг 911 кишига ортиб, 84 миллион 680 минг 273 кишига етди.

Шунингдек эркаклар кўрсаткичи 50,1 фоизни (42 миллион 428 минг 101 киши), аёллар кўрсаткичи 49,9 фоизни (42 миллион 252 минг 172 киши)ни ташкил этди.

Аҳолининг йиллик ўсиш суръати 2020 йилда 5,5 промиллени, 2021 йилда эса 12,7 промиллени ташкил қилди.

Вилоят ва туман марказларида аҳоли сони 2020-йилда 93 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021-йилда 93,2 фоизга ўсган.

Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси 7 фоиздан 6,8 фоизгача қисқарган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда қуёш электр станцияси: лойиҳа ижросини ким ортга сурмоқда?

Қарийб бир йил олдин “Ўзбекэнерго” ДАК Хитойнинг “Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd” компанияси тендерда ютиб чиққани ва Самарқанд вилоятида қуёш электр ...

Ўзбекистондаги болалар боғчаларида қўшимча пуллик хизматлар йўлга қўйилади

Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ...