Шарофиддин Лутфуллаев Загребда олтин медалга сазовор бўлди

Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди. Унда 13 нафар полвонимиз ўз омадини синаб кўришади, деб «ЎзА» хабар қилмоқда.

Бугун ўтказилган баҳсларда 60 килогача бўлган вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев терма жамоамиз ҳисобига ушбу мусобақадаги дастлабки олтин медални қўшиб қўйди.

Мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаб, дастлаб Словения, кейинчалик қўшни давлатлар Туркманистон ва қозоғистонлик спортчиларни доғда қолдирган Лутфуллаев ярим финалда мўғулистонлик рақиби Ариунболд Энхтайван устидан икки дақиқа ичида соф ғалабага эришди.

Ҳал қилувчи баҳсда эса Буюк Британия терма жамоаси аъзоси Эшли Маккензини ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этган юртдошимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Загребдаги Гран-при турнири бир вақтда келгуси йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон расмийлари юзлаб оилаларга алкоголь истеъмолини тақиқлади

Қозоғистон ИИВ вакили Алексей Милюк берган маълумотларга қараганда, мамлакат расмийлари суд орқали турмуш шароити яхши бўлмаган бир неча юз оилаларга алкоголь ичимликлари ...

Молдова украинага ёрдам беришдан бош тортди

Молдова парламенти спикери Игорь Гроссу Киевга ташрифи чоғида украиналик ҳамкасби Руслан Стефанчукга Украинага ҳарбий ёрдам беришдан бош тортишини айтди. Бу ҳақда «Ҳаракат ва ...

Путин 16 нафар ўзбекистонликга россия фуқаролигини берди

Россия президенти Владимир Путин 104 нафар хорижликка Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида кун.уз сайти маълум қилди. Фото: Sputnik ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400