Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 26 июль куни Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р.ни йўлни кесиб ўтаётганида юк автомашинаси уриб кетди ва у воқеа жойида вафот этди.
Бош консулхонаси вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Челябинск шаҳридаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қиляпти.