Бурятияда аёллар эрларини урушдан қайтаришларини талаб қилишди

Бурятияда ҳарбийларнинг рафиқалари республика раҳбари Алексей Циденовга видеомурожаат йўллаб, эрларини уйларига қайтаришни талаб қилишди. Мурожаатномани йўллаганлардан бири Вера Партилхаеванинг «Сибирь. Реалии» нашрига айтишича, январда «машғулотга» юборилган аскарлар ҳозир Украинада юрибди.

«24-февралдан бери улар махсус операцияга жалб қилинган. Улар чарчаган ва маънавий жиҳатдан ҳолдан тойиган. Барчаси енгил ёки ўрта контузия олган», дейишди аёллар.

Партилхаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасига: «Ҳамма қўрқади, уларга оғзингизни ёпинг деган буйруқ берилган. Бу ноҳақ урушда ҳалок бўлган ҳар бир аскарнинг ўлими сизларнинг виждонингизга ҳавола! Фарзандларимиз ва эрларимизни ватанига қайтаринг!» – деб ёзди.

Унинг сўзларига кўра, мурожаатни Тацинск танк бригадасида хизмат қилаётган аскарларнинг рафиқалари йўллаган. Ушбу бригаданинг камида 30 аъзоси ҳалок бўлгани хабар қилинган.

«Сибирь.Реалии» хабарига кўра, июннинг ўрталарида бурятиялик 184 нафар аскарнинг жангларда ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу борада республика Россияда иккинчи ўринда туради. Россия Мудофаа вазирлиги статистик маълумотларга расман изоҳ бермаяпти. Аёлларнинг мурожаатига ҳукумат ҳозирча жавоб бергани йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Kun.uz: 2017 йилнинг асосий воқеалари нималар бўлди?

2017 йил поёнига етмоқда. Бутун дунё тарихида из қолдириб ўтаётган бу йилда энг яхши кунлар ҳам, энг ёмон кунлар ҳам бўлиб ўтди. Бу йилда ҳам катта сиёсий воқеалар, қарорлар ...

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...

Бувайда туманида юк поезди фуқарони уриб кетди

2019 йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти Бувайда тумани “Бувайда-Поп” темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди Наманган вилоятининг Поп ...