Хоразмда норозилик билдириб 1500 га яқин одам Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни ëпиб қўйишган

26 июль куни кечки маҳал Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади “Хабар.уз”.

Гувоҳларнинг сайтимизга маълум қилишича, норозилик билдириб 1500 га яқин одам чиққан. Улар Урганч шаҳрининг Хонқа туманига чегарадош жойдаги Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни икки соатга ëпиб қўйишган.

Урганч шаҳар ҳокими аҳолига компенсация берилишини маълум қилган. Норасмий маълумотларга кўра, вазиятни ҳукумат вакиллари назоратга олишган.

«Урганч шаҳридаги Ашхобод кўчасидаги уйларнинг бузилиши оқибатида кўчада қолган аҳоли кеча «Урганч—Ҳонқа» йўлини тўсиш орқали ўз аҳволига эътибор қаратишга мажбур бўлган эди. Ўзларига вақтинча яшаш учун уй ўрнига берилган палаткаларни тинчлик норизолик намойишчилари бузиб ташлашди», деб ёзмоқда Фейсбукдаги саҳифасида журналист Давлат Назар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғалаба билан табриклаймиз, малоҳат!

Дунёда нима кўп касбларнинг тури кўп. Инсонлар қанчалик салоҳиятли бўлмасинлар, бир ўзлари ўнлаб  касбларни эгаллай олмайдилар. Лекин бир ҳунарнинг миридан – сиригача эгаллай ...

Аҳмад шаҳид: ўзбекистонда аҳолининг диний саводхонлигини ошириш керак

Тошкентда октябрь ойининг бошида 10 кунлик ташриф билан бўлган БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сафар якунлари ва натижалари ...

Каттақўрғон шаҳрида нега автобус йўқ?

Одатда автобус бутун дунёда энг арзон транспорт турларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу жиҳатдан у асосан ижтимоий ҳимояси паст қатламга хизмат кўрсатади. Бироқ бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400