Туробжон Жўраев 13 йилга қамалди

2 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб «Xabar.uz» нашрининг ёзишича, «Жиноий гуруҳ раҳбари» дея кўрсатилган Туробжон Жўраев ЖКнинг 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш) ва 210 (Пора олиш) моддалари билан айбдор деб топилган ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Унинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев 11 йилга, ҳокимлик бош мутахассиси Баҳодир Хўжақулов 7 йилга, мутахассислар Ботир Абдуллаев 6 йилга ва Тўлқин Сулаймонов 5 йилга (шартли) озодликдан маҳрум қилинди.

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун пудратчилардан жами 2 140 000 АҚШ доллари миқдорида пора олган деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоят кенгашининг 2018 йил 13 июль куни ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасидан озод этилиб, у ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жиноий ҳаракатларни амалга оширишда айбланиб ушланган ҳокимнинг сейфидан 1 миллион доллар чиққани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда 200га яқин кончи норозилик акциясини ўтказмоқда

Қарағанда вилоятидаги конда тунги сменада ишлаган 200га яқин кончи смена вақти туганидан сўнг 11 декабрь куни эрталаб юқорига чиқишни истамади. Норозилик акцияси ўтаётган ...

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб ...

Ванга 2022 йилда янги вирус билан очарчилик бўлишини башорат қилган

Болгарияда афсонавий башоратчиси Ванга 2022 йил ҳақида башорат қилган эди. Унининг айтишича, 2022 йил қийин бўлади. Башоратчи янги вируснинг Сибирдан тарқалишини яна Россия ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400