Бангладеш пойтахтининг қашшоқлар яшовчи мавзесида чиққан ёнғин натижасида камида ўн минг киши бошпанасиз қолди, дейилади “INTERFAX.Ru”нинг хабарида. Ёнғин тезда кенг қамров касб этгани учун одамлар уйларидан зўрға қочиб чиқишга улгурган.
Ҳаммаси бўлиб икки мингта кулба ёниб кетгани айтилмоқда. “BBC News”га кўра, кўпгина уйлар пластик томли бўлгани учун тезда ёниб кетган. Маҳаллий полиция фалокатда одамлар қурбон бўлмаганини маълум қилган.