Андижон шаҳрига Баҳромжон Ҳайдаров ҳоким бўлди

26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди. Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан буён Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исроил кеча парламентни тарқатиб юборди

Кеча Исроил парламенти тарқатиб юборилиб, 1-ноябрда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши эълон қилинганидан сўнг Нафтали Беннет бош вазир лавозимини коалициядаги шериги Яир ...

Хитойда интернетга кириш учун юз қиёфасини текширувдан ўтказиш талаб қилинади

Хитойда шу йилнинг 1 декабридан бошлаб фақат “юз қиёфасини таниш” тестидан ўтган фуқароларгина интернетга кира олади. Ҳозир фойдаланувчилар тармоққа уланишдан олдин шахсни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400