Асқарали Жўраев Бойсун туманига ҳоким бўлди

19 сентябрь куни Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурҳандарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизмати маълум қилди.

Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Бойсун тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Жўраев Асқарали Чориевич Бойсун тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Жўраев Асқарали Чориевич 1972 йилнинг 17 мартида Денов туманида туғилган. 1994 йилда Наманган саноат-технология институти, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2016 йилда Сариосиё тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Твда танқид қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари лавҳа муаллифларини судга бермоқчи

"Ўзбекистон 24" каналида эфирга узатилган кўрсатувда танқид қилинган Тошкент шаҳридаги 110-мактабнинг директори юз берган ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлигига шикоят ...

Соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ислоҳот зарур

Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ӯзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида жиддий камчиликлар мавжудлигини тан олиб, соҳани ислоҳ қилиш даркорлигини илгари сурган эди ва бу ...

Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400