Бухоролик тадбиркор Раҳим Ходжаев очликка чидай олмай қамоқхонада вафот этгани айтилмоқда

Бухоролик тадбиркор Раҳим Ходжаев қамоқхонасида вафот этгани ҳақида “Мулкдор”га хат орқали маълум қилишмоқда. Манбанинг айтишича очлик эълон қилган тадбиркор очликка чидай олмай вафот этган. Бироқ буни қамоқхона маъмурияти яширмоқда, дейилади хатда.

 Бундан аввал, фейсбук фойдаланувчиси Хайрулла Бозоров тадбиркор Раҳим Ходжаевни ноҳақлик оқибатида ўз жонига қасд қилиш учун, очлик эълон қилганини билдирган эди.

Раҳим Хўжаев ўзининг қамалишида ва хусусий мулкини тортиб олинишида Бухоро ҳокими Ўктам Барноев бош айбдор эканини айтган.  “Бу қандай кўргулик. 2-гуруҳ ногирони Раҳим Ходжаевни, пенсия ёшидаги инсонни шунча милиция қўриқлаб бориши шартми? Лекин, исботланмаган 168-модда билан айбланмоқда,”  деб Хайрулла Бозоров ёзган эди.

ИИВ вакили очлик эълон қилган, овқатланишдан бош тортган маҳбусга мажбуран овқатлантириш тартиби моддалар билан киргизилганини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш хитойлик мусулмонларни санкциялар ёрдамида ҳимоя қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Шинжон-Уйғур мухтор туманида мусулмон уйғурларга нисбатан рўй бераётган босим туфайли Хитойга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда давлат котиби ...

Поездда неча кило қўл юкига рухсат берилади?

Темир йўл транспортида ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган, икки ўринли купе вагонларида эса 50 кг қўл юки олиб юришига рухсат этилади. ✅ Йўловчига қўл ...

Ӯқитувчиларга тинчлик бўлган замон қачон туғаркин?

Кеча Озодликдан: Тошкент вилояти мактабларида ўқувчиларга дўппи кийиш буюрилди, деган мақолага кўзим тушди. Шу кунга қадар Тошкент вилоятида мактаб формаси бир, икки марта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400