Reuters расмий учрашувларда ухлаб қолаётган ўзбек амалдорлари ҳақида мақола эълон қилди

Ўтган ой Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда иштирокчилар ўз жойларини эгаллашар экан, расмийлардан бири минбар олдида тўсатдан йиқилиб тушди. Хизматчилар уни олиб кетишганида, ҳамкасблари воқеа арафасида қаттиқ стресс бунга сабаб бўлиши мумкинлигини айтишди.

Жаҳоннинг етaкчи ахборот агентликларидан бири Reuters Ўзбекистондаги давлат хизматчиларининг иш куни билан боғлиқ масала юзасидан мақола тайёрлади:

Воқеа ва одамларнинг бунга муносабати Ўзбекистондаги давлат хизматчиларининг уч йилдан бери дам олиш кунларисиз 15 соатлик иш кунидан кейин чарчоқ аломатларига жуда мойил эканлиги ҳақидаги фикрлар кенг тарқалганини акс эттиради.

Натижада, Марказий Осиё давлатларига ўз иқтисодиётини очиш арафасида турган чет эл амалдорлари маҳаллий амалдорлар билан учрашув чоғида улар ҳушёр бўлишлари учун ғайриоддий қўшимча вазифани бажаришга мажбур бўлмоқдалар.

«У кундузги учрашувда икки марта ухлаб қолди», деди ғарблик молиячи ўрта даражадаги ўзбек мулозими билан учрашувдан кейин.

33 миллион аҳолига эга собиқ совет давлатида узоқ йиллардан бери бир анъана шаклланган: токи бошлиқ ишхонани тарк этмагунча, ҳеч ким бу ишни қилишга журъат этмайди. Аммо ислоҳотчи лидер Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан кейин аҳвол янада оғирлашди.

«Президент Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан кейин, у давлат сектори учун фавқулотда ҳолатни эълон қилди ва биз халқни рози қилмагунимизча дам олмаймиз», деди тизимни очиқ танқид қилишдан қўрқиб исми очиқланмаслигини сўраган ўзбек мулозими.

Мирзиёев олдинги Президентга қараганда бир неча соат кўпроқ ишлайди ва бу ҳаммани буйруққа бўйсунишга ундайди.

Эҳтимол, тизимдаги чарчоқ кучайиб бораётганини сезган Мирзиёев ўтган ой амалдорларга шанба кунлари идораларини кечки 17:00да тарк этишни ва якшанбани оиласи билан ўтказишни буюргандир.

«Лекин амалда деярли ҳеч нарса ўзгармади», дейди бир ўзбек мулозими.

«Мен ҳалиям эрталаб 8:00да ишга боришим ва кечқурун таxминан 01:00, 02:00ларда уйга қайтишим керак. Баъзида мен бир неча кунлаб фарзандларимни уйғоқ кўрмайман, мен борганимда улар аллақачон ухлаб қолишган, эрта тонгда эса мактабга кетиб қолишган бўлади».

Манба: Sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...

«жамоатчилик фикри»нинг зулми ҳақида

Эркинлик бўлмаган шароитда яратилган аксарият асарлар истеъдоднинг эмас, қўрқув маҳсулидир. Унда муаллиф ниманидир ҳимоя қилмайди, аксинча, нимадандир ҳимояланишга уринади. ...

Кириллдан тўлиқ воз кечиш вақти келди!

Ёзув ҳақида гап кетганда яқин ўтмишимизга бироз назар ташласак. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши билан, зиёлиларимиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400