Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Шуҳрат Ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди.

Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи кўплаб салбий эътирозларга сабаб бўлди. Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг нутқида Конституция ва қонунларимизга хилоф гаплар айтилган. Бундай нутқ ва хулқ маънавиятимизга ҳам тўғри келмайди. Асосий қонунимизда инсон қадр-қиммати юксак даражага кўтарилган. Ўзбекистон Конституциясида қайд этилганидек, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳамияланиш дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази, шунингдек, ушбу масала Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида тезкор кўриб чиқилиб, тегишли чора белгиланганини қўллаб-қувватлайди. Сенат комиссияси йиғилишида Фарғона вилояти ҳокимига қатъий огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилгани бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлиши лозим. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ матбуот хизмати.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Курсдоши билан жанжал уюштирган 17 ёшли қиз жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳар ИИББ тенгдошига оёқ ва қўли билан зарба йўллаган қизнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда "UzNews.uz" сайти ёзмоқда. Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ...

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Рухсат берилмаган клипни чиқарганлар учун жазо борми ёки кимларнингдир «шохи» борми?

ОАВларда ёзилишича, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги ўта савиясиз қўшиқ ва унга ишланган маддоҳона клип учун «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши томонидан расмий рухсат олинмаган ...