Эльдар Асанов ҳалок бўлган минглаб ўзбек саркарда ва аскарларига ёдгорлик тикланишини таклиф этмоқда

Тошкентни эгаллашда ҳалок бўлган 24 нафар рус аскарига атаб тикланган ёдгорлик қайта таъмирланибди. Жуда яхши ташаббус! Бу ҳам тарихнинг бир қисми, ўтмиш ёқмади деб тарихий ёдгорликни бузиб ташлаш ярамайди, бу бургага аччиқ қилиб кўрпани ёққан билан баробар.

Энди расмийларга мана шу хайрли ишни давом эттиришни таклиф этаман.

Биринчидан, мана шу ёдгорликка ўхшаган 150, 100, 70 йиллик тарихга эга қанчадан-қанча бино бузиб ташланди. Қолганларини бузмасликни, аксинча, қайта тиклашни таклиф этаман.

Иккинчидан, Тошкентни рус аскарларидан мардонавор ҳимоя қилган лашкарбоши Алимқулга ҳам ҳайкал ўрнатишни, шаҳарни ҳимоя қилишга қасам ичиб, ҳалок бўлган минглаб ўзбек аскарларига ёдгорлик тикланишини таклиф этаман. Булар ҳам тарихимизнинг бир қисми.

Учинчидан, фурсатдан фойдаланиб, тарихнинг бошқа қисмларига ҳам ниҳоят эътибор қаратишни тавсия қиламан. Ўнлаб тарихий шахслар номи реабилитация қилинишига, хотирасига ҳурмат бажо келтирилишига муҳтож. Уларнинг ҳайкаллари ўрнатилиши, кўчаларга номи қўйилиши, бошқа шаклда хотираси эсга олиниши лозим. Мана энг муҳимлари:

– Андижон шаҳрини қайта тиклаган ва Фарғона водийси Ўрта Осиё марказига айланишига замин яратган Чиғатой улуси ҳукмдори Қайдухон;

– Қарши шаҳри асосчиси, ислоҳотчи Кебакхон;

– “ўзбек” деб номланган илк давлат асосчиси Ўзбекхон;

– Мирзо Улуғбекнинг куёви, қудратли Ўзбек хонлиги асосчиси Абулхайрхон;

– Темурдан кейинги буюк Темурийлар – Шоҳруҳ Мирзо, Ҳусайн Бойқаро;

– Пароканда бўлган Темурийлар салтанатини бирлаштирган Шайбонийхон;

– Шайбонийхоннинг жияни, мамлакатни шиалардан озод қилган ва қайта бирлаштирган қудратли саркарда ва давлат арбоби, айни пайтда етук шоир ва диний арбоб Убайдуллахон;

– энг буюк Шайбоний ҳукмдор Абдуллахон II;

– Урганч шаҳри ва Хива хонлиги асосчилари, ака-ука Элбарсхон ва Бейбарсхон;

– Регистон ансамблини яратган қудратли Самарқанд ҳокими Ялангтўшбий баҳодир;

– Қўқон шаҳрини қайта тиклаган, Қўқон хонлигига асос солган Норбўтабий;

– Фарғона водийсини минтақанинг сиёсий ва маданий марказига айлантирган хон ва шоир, Шаҳрихон асосчиси Амир Умархон (Нодира билан бирга);

– маърифатпарвар ҳукмдор, Хиванинг маданий юксалишига олиб келган хон Муҳаммад Раҳимхон Феруз;

– русларга қарши курашган Бобобек ва Жўрабек;

– замонавий ўзбек давлатчилигининг асосчилари – Фитрат, Файзулла Хўжаев, Йўлдош Охунбобоев, Бобоохун Салимов ва бошқалар;

– номи унутилган кўплаб шоир, олим ва ёзувчилар.

Буларнинг бари тарихнинг бир қисми.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳайит намозида гурбангули бердимуҳамедовнинг янги китоби минбарларда ўқилди

Туркманистондаги муллалар ҳайит намозида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Ҳаётимнинг мазмуни” номли янги китобини минбарда ўқиб чиқди. «Туркманистон ...

Истанбул декларацияси шарқий қудсни фаластин пойтахти деб эълон қилди

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) давлатлари пойтахти шарқий Қудс бўлган Фаластин давлатини тан олишини эълон қилишиб, жаҳон ҳамжамиятини Шарқий Қудсни Фаластин давлатининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400