Сурхондарёда сел сув омбори қурилади

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди, деб хабар берди sputniknews-uz.

“Бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ томонидан 13,15 млн. куб метр ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши назарда тутилган “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин”, – дейилган ҳужжатда.

Қарорга техник-иқтисодий ҳисоб-китобларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари илова қилинган. Унга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 30 млн. доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади. Суғориладиган майдон – 6,6 минг га. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2023 йил 30 апрель деб белгиланган.

Шунингдек, 10 кишидан иборат сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш кўзда тутилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ташаббус”чилар йиғинида

“Адолатни қарор топтириш ташаббус гуруҳи”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Гуруҳ” фаолияти билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. (more…)

Электр энергияси нархи 16 ноябрдан бошлаб ошадиган бўлди — ҳукумат қарори

“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси ...

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни хорижга ишлашга чиқишини чеклаш бўйича мурожаат йўлланди

23−26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар ...