11 октябрь куни Россиянинг Калинин туманида 2 ўзбекистонлик ўзаро жанжаллашган ва оқибатда улардан бири ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси маълум қилмоқда.
Қотилликда марҳумниг жияни гумон қилинмоқда, у ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Бош консуллик вазиятни назоратга олиб, тергов органларига ҳодиса ҳақида қўшимча маълумот сўраб мурожаат қилган.