Адиб ўлди, аммо унинг асарлари ўлмайди!..

 

 Маркес Адиблар борки,  ўнлаб китоблари  чоп этилган бўлса-да, асарлари пештахталарда сарғайиб ётади. Адиблар борки, асарлари ҳали қўлёзма  пайтидаёқ  ўқувчиларнинг қўлларига етиб, қалблари, шуурларига чуқур сингиб  боради. Чинакам истеъдодли  ижодкорларнинг асарлари ўз миллатининггина эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулкига айланиб қолади. Бироқ, бундай бахт камдан-кам  ижодкорларгагина насиб этади. Маркес  ана  шундай бахтга мушарраф бўлган ижодкорларнинг бири бўлиб тарихда қолди…

    Колумбиялик ёзувчи, адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти соҳиби Габриэль Гарсиа Маркес 17 апрель куни 87 ёшида буйрак хасталиги ва унинг асорати натижасида бу ёруғ оламни тарк  этди.

Бироқ, адибнинг ўлимидан сўнг унинг  асарлари қадри янаям ошди. Жумладан,  Москвада  Маркеснинг китоблари савдоси икки мартага ўсди. Бу ҳақда, Россия пойтахтидаги китоб дўконлари вакилларига асосланиб, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Сўнгги бир ҳафта давомида Маркес китоблари савдоси икки мартага кўпайди. Энг кўп «Ёлғизликнинг юз йили», «Вабо ва муҳаббат», «Полковникка ҳеч ким ёзмайди», «Бузрукнинг кузи» асарлари сотилмоқда», – дея  ушбу хабарни тасдиқлади Москвадаги «Библио-Глобус» савдо уйи вакили.

Ozon.ru онлайн-дўкони вакили Алексей Кузменко ҳам  ёзувчининг ўлимидан сўнг унинг асарлари савдоси 100 фоизга ўсганлигини таъкидлаган.

Абадиятга рихлат қилган Габриэль Гарсиа Маркеснинг  кўҳна дунё фалсафаларини ўзига хос тарзда ифода этувчи ўлмас асарлари  ҳали  яна қанча-қанча йиллар ўтса-да, худди ҳозиргидек  ўқувчиларни   ўзига ром этиб туришига шубҳа йўқ.  Негаки,  у  “асар”лари ўзидан олдин ўлган  “адиб”лар сирасидан эмас.  У – миллионлаб, балки миллиардлаб  адабиёт ихлосмандларининг қалбини забт этган ва тириклигидаёқ   асарлари ила ўзига ҳайкал қўя олган  Габриэль Гарсиа Маркесдир!..

Мулкдор хабар маркази

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина ҳукумати веб-сайтларига хакерлик ҳужум ўзбекистон орқали амалга оширилган

Украинанинг рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров 15-февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да мамлакатнинг давлат серверлари ва банкларига хакерлик ҳужуми содир ...

Ўзбекистонда хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади

Президент қарори билан 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бу ҳақда телеграмдаги ...

Ташқи ишлар вазирлиги қозоғистонда қўлга олинган шахсни ўзбекистон фуқароси эмаслигини айтди

Ўзбекистон ТИВ расмийси 17 январь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бир ўзбекистонлик намойишларда қатнашиш гумони билан қўлга олингани ҳақида тарқалган хабарга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400