Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компаниясига таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, шартнома Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) ижрочи директори Ҳафиз Муҳаммад Амин ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раиси Дадажон Исақулов томонидан имзоланган.

Шартнома қиймати 100 млн доллар атрофида бўлиб, 2 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб берилиши кўзда тутилган.

DABS делегацияси Ўзбекистонга ташрифи чоғида «Сурхон — Пули — Хумри» электр узатиш линияси лойиҳаси қурилишини ҳам муҳокама қилган.

Хабарда айтилишича, Афғонистон делегацияси Ўзбекистон билан тўхтатиб қўйилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш ва лойиҳалар хавфсизлигини таъминлашга ваъда берган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон рекорд даражада олтин сотмоқда

Ўзбекистон олтин экспортини кескин равишда оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга таяниб, Spot хабар берди. Январь ойидан июлга ...

2019 йилда ўзбекистонда  3,5 млн тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (324-сон, 17.04.2019 й.) Қарор ...

Ички  ишлар органларида ҳалигача иллатлар  авжида

2017 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Ички ишлар бӯлимининг паспорт бӯлимига 4 кунлик оворагарчиликлардан кейин Ӯзбекистон Республикаси фуқаролиги бӯлмаган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400