Қозоғистон билан Ўзбекистонда электр берила бошланди

Қозоғистоннинг электр энергияси етказиб берувчи KEGOC компанияси электр таъминоти аста секинлик билан берилаётганини айтди. Компания маълумотларига кўра, Олмаота ва Олмаота вилояти электр энергияси билан тўлиқ таъминланган.

Ўз баёнотида компания Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, электр таъминотидаги узилишга Марказий Осиё энергетика ҳалқасида содир бўлган авария сабаб бўлган.

25-январ куни тушда Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр ўчди.

Тошкентда метро ишламай қолди, мобил алоқа узилиб қолди. Умуман олганда, Ўзбекистондаги барча аэропортлар фаолияти тўхтаб қолган.

Қозоғистоннинг Олмаота, Жамбил ва Туркистон вилоятларида электр ёруғи ўчди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги носозлик Қозоғистон энергетика тизимида эканлигини айтса, Қозоғистон томони авария Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан содир этилганини айтди. Аввалроқ Қирғизистон расмийлари авария мамлакатда содир бўлмаганини маълум қилган эди.

Мутахассисларнинг айтишича, Марказий Осиёнинг энергетика инфратузилмаси эскирган. Деярли барча электр стансиялари совет даврида қурилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ҳудудида буюк хитой деворига ўхшаш “буюк бақтрия девори” топилди

Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб ...

Ўзбекистонда қанча амалдор коррупцияга қўл урди? 

Коррупцияга қарши курашнинг олтин қоидалари мавжуд эмас: у турли жамиятларда ҳар хил кўринишда намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, ...

Қирғизистондаги воқеадан маҳсус хизмат ходими ҳалок бўлди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ярадор бўлган маҳсус бўлинманинг ҳодими ҳалок бўлди. Бу хабарни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400