Рамзан Қодиров 19 ёшли қизини юқори лавозимга тайинлади

Рамзан Қодировнинг кенжа қизи Хутмат Қодирова юқори мансабдор шахс этиб тайинланди. Бу ҳақда Чеченистон матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди.

“Мен Чеченистон Республикаси биринчи президентининг набираси (Хутмат Қодирова)ни минтақа раҳбари котибияти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинлангани билан чин қалбимдан табриклайман!

Хутмат Рамзановна турли соҳаларда бир неча бор юқори натижаларга эриша олди. У олий мартабали ҳофиз сифатида ўзини ҳақиқий мусулмон ва чечен халқининг чинакам қизи эканлигини исботлади.Хутмат Рамзановна ўзига юкланган вазифаларни бажариб, республика манфаати учун ишлашига шубҳам йўқ”, — деб ёзди Дудаев Instagram  саҳифасида.

Хутмат Қодирова Чеченистон раҳбарининг учинчи қизи, Грозний дельфинарий соғломлаштириш ва кўнгилочар мажмуаси бош директори. Аввалроқ Рамзан Қодиров уни туғилган куни билан табриклаб, Қуръонни ёддан билишини ва Россиядаги энг ёш фермер эканини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қодировнинг икки катта қизи Чеченистонда юқори лавозимларда ишлайди. Хусусан, Айшат ўтган йили Маданият вазири этиб тайинланган, Хадижат эса Грозний мактабгача таълим бошқармасини бир йилдан ортиқ вақтдан бери бошқариб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин қозоғистондан аскар сўрамоқда

Россия қўшинлари Украинада катта талафот кўрганидан сўнг Владимир Путин иттифоқчиларидан ёрдам сўрай бошлади, деб хабар берди TCH телеканали. Украина президенти девони ...

Уeфа россия терма жамоаларини мусобақадан четлатди

Европа футбол ассоциацияси (УEФА) 2-май куни Россия футбол клублари ва жамоаларининг ташкилот доирасидаги турнирларда иштирок этишини чеклади.Бу ҳақдаги маълумот ташкилот ...

Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси чеченистонда қулликдан озод этилди

Чеченистонга ишлаш учун келган Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси маҳаллий аҳоли вакилларидан бири томонидан қулликда сақланган. У ўзбекистонликларни Пролетарский қишлоғи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400