Мадуро Путинни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия президенти Владимир Путиннинг Украина ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлади.

Давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган Мадуро рус халқи билан дўстлик абадий давом этишини маълум қилди. “Венесуэла Путин ва Россияга ҳар томонлама ёрдам беради. Биз дунёдаги мард ва адолатли курашларни қўллаб-қувватлаш учун энг яқин иттифоқчи бўламиз”, деди у.

Мадуро, “АҚШ ва НАТО Россияни ҳарбий йўл билан йўқ қилиш ниятида” деб, Россия минтақадаги тинчликни тарафдори эканини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта Каракасда Россия Бош вазири ўринбосари Юрий Борисовни қабул қилган Мадуро, “Венесуэла ҳар доим Путин билан, Россия билан, рус халқи билан бирга бўлади” деган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳокимият вакиллари мулк эгаларига қўпол муносабатда бўлмоқда”

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев 2018 йилда Омбудсман манзилига сиёсий ҳуқуқ ...

«грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди

Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг ...

Юнусжон насимжанов фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлди

Насимжанов Юнусжон Зохидович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400