“Ҳокимият вакиллари мулк эгаларига қўпол муносабатда бўлмоқда”

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев 2018 йилда Омбудсман манзилига сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича фуқаролардан 251 мурожаат тушганини қайд этди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Улар асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ва ундан чиқиш билан боғлиқ. Фуқароларнинг мурожаат ҳуқуқларига ҳам қатъий риоя этилмади. Чунки 52 шикоятда мурожаатни кўриб чиқиш муддати бузилгани, 110 шикоятда фуқаро давлат органлари ва муассасалари жавобларининг мазмунидан қониқмагани маълум қилинган.

Омбудсман манзилига инсон ва фуқаронинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан боғлиқ 2 минг 660 мурожаат тушган. Парламент назорати субъекти сифатида Вакил томонидан 512шикоят назорат тартибида кўриб чиқилган. Натижада фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлар қарорларига 6 та протест, иш ҳақини тўлаш тўғрисида судларга 2 та даъво киритилган.

16 нафар фуқарога иш ҳақи тўланиши таъминланиб, 11 нафар фуқаро ишига тикланган. Умумий қиймати 12 миллион сўмлик кредитни расмийлаштиришда ва 4 нафар мурожаат этувчига фермер хўжалигини ривожлантириш учун ер участкаси ажратишда ёрдам кўрсатилган. Давлат даромадига 3 миллион сўм, мурожаат қилган фуқаролар фойдасига 149,8 миллион сўм ундирилган.

Маърузачи ўз сўзида маҳаллий ҳокимият органлари вакилларининг мулк эгаларига кўп ҳолатда қўпол муносабатда бўлиши аҳолининг ижтимоий кайфиятига путур етказувчи омил бўлаётганини таъкидлаган. Бу эса халқ билан мулоқотни ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига зид ҳолатдир. Шу билан бирга, жойларда тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш йўлида тўсиқлар сақланиб қолмоқда. Бу Омбудсманга келаётган шикоятларда акс этмоқда. Шунингдек, уларда маҳаллий ҳокимият ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашуви, ҳужжатларни расмийлаштиришдаги бюрократик тўсиқлар, ишлаб чиқаришни, фермер хўжалигини яратиш ёки кенгайтириш учун ер майдонлари олишнинг амалда қийинлиги ҳам баён қилинмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Танзила норбоева шуҳрат ғаниев масаласида сенат йиғилиши бўлишини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Норбоева  Фейсбукдаги саҳифасида Сенат йиғилиши Шуҳрат Ғаниев масаласи кўрилишини маълум қилди. «Фарғона вилояти ҳокими, сенатор ...

“коттежларни президентга кўз-кўз қилишади, лекин халқ зимистонда яшамоқда”

Наманган вилоятидан келган видео 0:01:39 0:00:00/0:01:39 ▶  Бевосита линк  "Мен сизларга Наманган вилояти Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ Булоқ коттежлар массивидан ёзмоқдаман. ...

Товламачиликда айбланган икки карра жаҳон чемпиони 11 йилга қамалди

Элмурод Нурохунов Таэквондо бўйича собиқ жаҳон чемпиони Элмурод Нурохунов йирик миқдорда товламачилик қилишда айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. 40 яшар ...