Америка компанияси ер юзидаги барча одамнинг фотосуратини тўплайди

ClearView AI бутун дунёдаги одамларнинг 100 миллиард фотосуратини тўплашни режалаштирмоқда. Бундай кўламдаги фотосурат “дунёдаги деярли барча инсонни идентификациялаш” учун етарли, деб The Washington Post нашри ёзмоқда.

Компания бундай тадбир бутун дунёдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат идораларининг назорат тизимини яратишга ёрдам беради деб ҳисоблайди.

Clearview AI учун фотосуратларнинг асосий манбаи ижтимоий тармоқлар ва одамлар ўз фотосуратларини жойлаштирадиган турли веб-сайтлардир. Суратлар одамларнинг розилигисиз йиғилиши айтилмоқда.

Facebook, Google, Twitter ва YouTube,  рухсатсиз маълумотларни йиғишни зудлик билан тўхтатиш ва маълумотлар базасидан фотосуратлар контентини олиб ташлашни талаб қилган Бунга жавобан Clearview AI ўзларининг хатти-ҳаракатлари қонуний эканлигини айтиб, АҚШнинг Конституциясига киритилган биринчи тузатишда қабул қилинган нормага таянаётганини илгари сурди.

Компания лойиҳага 50 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бугунги кунга қадар 10 миллиард тасвирни тўплашга улгурган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда миб ходимига мотоарра билан таҳдид қилган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан бўлган В.Мирзаев Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиларига фаол қаршилик кўрсатиши оқибатида бугун панжара ортида ўтирибди. ...

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун қанақа ҳужжатлар зарур?

Адлия вазирлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлишини яна бир бор эслатиб ўтди. Унга кўра, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини ...