Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури бонг урмоқда. Сабаби ҳарбий ҳаракатлардан Украина сўнгги 20 йилдаги иқтисодий ютуқларидан айрилиб, натижада иқтисоди таназзулга учраши мумкин. Агентлик ҳалокатнинг олдини олиш учун Киев билан иш олиб бораётганини айтади. Мисол учун, аҳоли уйларини тарк этмаслик учун озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларини харид қилиш учун маблағ ажратишни ўйламоқда.
Ахим Штайнер, БМТ Тараққиёт дастурининг маъмури:
– Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, мамлакатда қашшоқлик кескин ортади. Можародан олдин Украина аҳолисининг 2 фоизи қашшоқликда яшаган, яъни кунига 5,50 долларга ҳаёт кечирган. Ҳисоботда келтирилган рақамлар ҳақиқатан ҳам ташвишли. Қуролли можаронинг ҳалокатли оқибатларини ҳозирдан кўриб турибмиз. Масалан, Украинада корхоналарнинг 50 фоизи бутунлай тўхтаб қолган, қолганлари эса турли шароитларда ишламоқда.
Украина бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) Венгриядан чиққан инсонпарварлик карвони Украинанинг Руминия билан чегарасига етиб келганини маълум қилди. Айни пайтда Қизил Хоч қамалдаги Суми шаҳридан 30 нафар тинч аҳолини эвакуация қилишга уринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украинада қуролли можаро бошланганидан бери 3 миллионга яқин одам хорижга қочиб ўтган.