АҚШ Тожикистон чегарачиларига 2,95 миллион долларлик техник ёрдам кўрсатди

АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси тожик чегарачиларига радио, юк машинаси ва Jeep J8 автомобили учун эҳтиёт қисмларини совға қилди.

Рация ва автомобилларнинг умумий қиймати 1,1 миллион долларни ташкил қилади. Шунингдек Jeep J8 эҳтиёт қисмлари ва техник хизмат кўрсатиш устахонасини очишнинг қиймати 1,85 миллион долларни ташкил этади. АҚШ техник ёрдам Тожикистоннинг чегара ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ, 2021-йилнинг ноябрида АҚШ тожик чегарачиларига 1,4 миллион доллар миқдорида 18 та Jeep J8 автомобилини ёрдам сифатида берган эди.

АҚШ 1992-йилдан бери Тожикистонга хавфсизлик учун 330 миллион доллар ёрдам берган. Бунга кадрлар тайёрлаш ва инфратузилма ҳам киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда электр энергия тарифлари 2025 йилгача ошмасмиш

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда электр, газ, сув, бензин учун тарифларни пасайтириш ҳақида кўрсатма берганди. Ҳукумат ушбу топшириқ 2019 йил 1 январдан бажарилишини ...

Самарқандда стадион ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

Самарқандда 2019—2021 йилларда қуриладиган меҳмонхоналарнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мажидовга ...

Ўзбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар ҳақида маълумот берилди

2018 йилда Ўзбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400