Британия Киевдаги элчихонасини қайта очади

Британия келаси ҳафта Украина пойтахти Киевдаги элчихонасини қайта очади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 22-апрелда Ҳиндистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди. Бироқ у элчихона қачон очилишига аниқлик киритмади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши олдидан Британия Киевдаги элчихонасини Украина ғарбидаги Львов шаҳрига кўчирган эди.

 Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс алоҳида баёнот тарқатиб, Украинанинг Россия кучларига қарши “алоҳида муваффақияти” туфайли Лондон Киевдаги элчихонасини қайта очаётганини таъкидлади.

Апрель ойининг бошида Буюк Британия бош вазири Жонсон Киевга бориб, Украина президенти Владимир Зеленский билан музокараларни ўтказган . У Украина пойтахтининг айрим кўчаларини ҳам кўздан кечирган эди.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирган эди. Ўшандан бери Украинада минглаб тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, уруш бошланганидан бери беш миллиондан ортиқ украиналик мамлакатни тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш украинага яна тўртта himars ракета тизимини беради

Пентагон Украинага қўшимча тўртта HIMARS юқори қувватли артиллерия ракета тизимини беришни режалаштирмоқда. Аввалроқ Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам пакети доирасида тўртта ...

Россиянинг украинада узоқ муддатли уруш режаси бор

АҚШ разведкасининг маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўриб, Донбассдан ташқари мақсадларига эришишга ҳали ...

Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси чеченистонда қулликдан озод этилди

Чеченистонга ишлаш учун келган Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси маҳаллий аҳоли вакилларидан бири томонидан қулликда сақланган. У ўзбекистонликларни Пролетарский қишлоғи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400