Зеленский: Украинага ойига 7 миллиард доллар керак

Украинага иқтисодий йўқотишлар ва давом этаётган уруш харажатларини қоплаш учун ойига 7 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда Украина президенти пайшанба куни Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси расмийлари билан виртуал учрашувда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия босқинидан кейин Украинада минглаб уйлар, шифохоналар, инфратузилма ва 1100 дан ортиқ таълим муассасалари вайрон бўлган ва мамлакатни қайта тиклаш учун миллиардлаб доллар керак бўлмоқда.

“Россиянинг ҳужуми нормал иқтисодий алоқаларни бутунлай йўқ қилди. Дастлабки таҳлиллар тахминан 550 миллиард доллар зарар кўрганини кўрсатмоқда. Россия Қора денгиз ва Азов денгизидаги портларимизни тўсиб қўйди. Бу Украина экспортини, жумладан, қишлоқ хўжалиги экспортини кескин чеклаб қўйди”, – деди Зеленский.

У Россиянинг “тажовузкор мақсадлари”ни жиловлаш учунУкраинага ёрдам кўрсатиш, Москванинг халқаро молия институтлари билан алоқаларини узиб қўйиш ва “рус элитаси” активларини мусодара қилиш каби қатор чоралар кўриш кераклигини қўшимча қилди.

19-апрелда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги уруш туфайли жорий йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсишни секинлаштиришини айтди. Жамғарма прогнозига кўра, жорий йилда Украина иқтисодиёти 35 фоизга, Россияники эса 8,5 фоизга қисқаради. Жамғарма Украинадаги уруш давом этса, 2022-йил учун прогноз ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

17,2 тонна ўзбек узуми россияга киритилмади

Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Челябинск вилояти ҳудудига 17,2 тонна ўзбек узуми киритилмади. «REGNUM» Россельхознадзорнинг Челябинск вилояти бошқармаси матбуот хизматига ...

Зеленский уруш қишгача якунланиши кераклигини билдирди

Президент Владимир Зеленский «Катта еттилик» етакчиларига мурожаат қилиб, Россия агрессиясига йил охиригача нуқта қўйиш учун барча ҳаракатларни қилишга чақирди. Зеленский ...

Литва ва латвия россиянинг элчиларини чиқариб юборади

Литва ҳукумати Россиянинг элчисини чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда душанба куни Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис маълум қилди. Қарорга кўра, Россиянинг ...