Украина ҳарбийлар сонини бир миллионга етказмоқчи

Украина мудофаа вазири Олексий Резников қуролли кучлар таркибидаги қўшинларининг сонини бир миллионга етказиб, уларни тўлиқ қуроллантириш ниятида эканини билдирди.

Мудофаа вазири Резников ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Украина халқига мурожаат қилди. У Украина халқининг Россия агрессиясига қаршилик кўрсатган жасоратини олқишлаган. Шунингдек, у Россиянинг агрессив сиёсатига қарши туриш учун ҳарбий ресурслардан фойдаланишни давом эттириш кераклигини айтган.

 У, шунингдек, Украина ҳозирда урушнинг янги босқичига кираётгани, олдинда “фавқулотда оғир кунлар” тургани ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, ҳарбийларни бир миллионга етказиб, уларни қурол-яроғ билан таъминлашга ваъда берди.

Интернетдаги очиқ манбаларга кўра, Украина қўшинлари сони 200 мингга яқин. Шунингдек захирада 250 минг аскари бор. Ҳарбий тайёргарликка эга фуқаролар сони 407 минг нафарни ташкил этади. Украина армияси дунёда 22-ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия 22-февралда Украина ҳудудига ҳужум қилган эди. Ҳозирда Россия Мариуполь шаҳрининг асосий қисмини ва Херсон ҳудудини назорат қилмоқда. Харьков шаҳри учун кураш давом этмоқда. Бундан ташқари Украина шарқидаги Донбасс ҳудудида ҳам жанглар кучайган. Ҳарбий экспертлар Украина ва Россия яқин орада тинчлик келишувига эришишига шубҳа билан қарашмоқда. Аксинча, уруш авж олишда давом этиши кутилмоқда. Айрим Ғарб етакчилари икки томонни музокара столига ўтказишга чақирган бўлса-да, Украина президенти Владимир Зеленский Россия ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетсагина музокаралар бошланишини билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нигерия жанубидаги портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди

Нигерия жанубидаги газ қувурининг портлаши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Punch нашрининг маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб берган хабарида айтилишича, аҳоли орасида ...

Тошкентда 15 ёшли ўсмир бошқараётган «матиз»  йўл ўртасида турган электр узатувчи темир устунга бориб урилди

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ борасида маълумот берди. Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 5.00да Тошкент халқа йўлининг Учтепа тумани ҳудудидан ўтувчи ...

Шароф рашидовда 40 ёшли фуқаро ов қуроли билан бир неча кишига ўқ узди

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400