Боррель Россияни айблади

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жосеп Боррель халқаро савдода ғалла етишмаслигида Россияни айблади.

Боррелль ижтимоий тармоқ орқали берган баёнотида, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг бу мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштиришга қаратилганлигини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қамраб олмаганини таъкидлади.

Боррель: «Россиянинг Украина портларига давом этаётган блокадаси, маккажўхори ва буғдой каби тонналаб донни жаҳоннинг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Украинада қолишига сабаб бўлиб, уларнинг экспорт қилишига тўсқинлик қилмоқда. Халқаро дон савдосидаги тақчиллик учун бевосита Россия айбдор», – деди у.

Россиянинг (24-февралда бошланган) ҳужумларни тўхтатиш ўрнига жавобгарликни санкцияларга юклаганини таъкидлаган Боррель Кремлни ёлғон маълумот тарқатишда айблади.

Боррелль урушдан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш учун дунёдаги барча давлатлар билан тўлиқ бирдамликда ҳаракат қилишларини билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2 ой аввал россияга ишлагани кетган ўзбекистонликни қозоғистондан жасадини топишди

Қозоғистонда қишда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг мурдасини топишди. Маълум бўлишича, фуқаро Қозоғистоннинг Россия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. 17 апрель ...

Норвегия россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди

Норвегия Россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Норвегия вазирлар маҳкамаси маълум қилди. Ҳукумат, шунингдек, Россиянинг «Эрасмус+»  ва «Горизонт ...

Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400