Испания озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаётганларга жарима солади

Испанияда озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаганлар 500 минг еврогача жаримага тортилади.

Испаниянинг сўл қанот коалицион ҳукумати жазони тайинловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ушбу қарордан сўнг Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Луис Планас баёнот қилиб: «Биз қонунлар орқали хабардорликни оширишни мақсад қилганмиз. Озиқ-овқат маҳсулотларидан аҳоли истеъмоли учун устувор фойдаланишни тартибга солиш ва уларни озиқ-овқат банкларига жалб этишни тартибга солиш, озиқ-овқат йўқотилиши ва исрофгарчиликнинг олдини олиш бўйича аҳоли огоҳлигини ошириш зарур», — деди.

Планасга кўра, озиқ-овқат тармоғидаги компаниялар йўқотишларни камайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини инсон истеъмолига устуворлик берадиган тарзда тарқатиш режасига эга бўлиши керак.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Испанияда 2020-йилда аҳоли жон бошига ўртача 31 килограмм/литрдан жами 1 миллиард 364 миллион килограмм/литр озиқ-овқат ташлаб юборилган.

Бунга риоя қилмаганларга 2000 дан 500 000 еврогача жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилиниши ва 2023-йилнинг 1-январидан кучга кириши кутилмоқда.

Испания Европа Иттифоқида Франция ва Италиядан кейин озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олишга қаратилган қонунларни қабул қилган учинчи давлатдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Будапешт россия гази учун пулни рублда тўлашга тайёрлигини билдирди

Венгрия Москванинг газ ҳақини рублда тўлаш талабига рози бўлди. Бош вазир Виктор Орбан Россия нефти ва газига қарши санкциялар ва Венгрия орқали Украинага Ғарб ...

Зеленскийнинг курткаси 90 минг фунтга сотилди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг жундан тикилган курткаси Британиядаги хайрия аукционида 90 минг фунтга сотилди. Британия пойтахти Лондонда замонавий санъат ...

Украина: россия аскарларининг аксарияти чернобилни тарк этди

Украинанинг Чернобил АЭСини эгаллаб олган рус қўшинларининг аксарияти Беларус чегараси томонга чиқиб кетди. Бу ҳақда 31-март куни Украинанинг “Энергоатом” давлат компанияси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400