Ҳиндистонда сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Ҳиндистоннинг Ассам ва Мегхалая штатларидаги сув тошқини туфайли қурбон бўлганларнинг сони 32 кишига етди.

Хитойнинг Жаҳон телевидение тармоғининг (CGTN) маълумотларига кўра, Ассам штатининг табиий офатларни бошқариш бошқармаси (ASDMA) штатнинг 28 округида давом этаётган сув тошқинлари оқибатида 13 киши ҳалок бўлганини, 1,8 миллиондан ортиқ киши жабрланганини билдирди.

Мегхалая штатининг табиий офатларни бошқариш бошқармасининг (SDMAM) ҳодимлари ҳам штатда икки кун ичида 19 киши ҳалок бўлганини эълон қилишди.

Ассамдаги селдан жабр кўрган 3 мингга яқин ҳудуддан 108 минг 104 киши ёрдам лагерларидан бошпана топди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ижтимоий тармоқларда Ассам бош вазири Химанта Бисва Сарма билан учрашганини таъкидлаб: «Сув тошқинидан жабр кўрган Ассам халқининг хавфсизлиги ва фаровонлиги учун дуо қиламан», – деб айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик москва метросининг рельсига тушиб кетди

Москвада метронинг «Аннино» бекатида 39 ёшли ўзбекистонлик рельсга қулаб тушди, дея хабар беради РИА Новости. (more…)

Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузилди. аҳоли бундан норози

Навоий вилояти, Навбаҳор туманининг Ғужбоғтепа ҳамда Суғдиёна қишлоқлари ўртасидан ўтувчи зовурда халқ томонидан ҳашар йўли билан қурилиб, 14 йилдан буён фойдаланиб ...

Фарғона каналига «тико» тушиб кетиб, йўловчилари вафот этди

2019 йил 12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400