Испаниядаги ўрмонлар ёнмоқда

Испанияда 43 даражадан ошиб кетган ҳаво ҳароратининг таъсири билан мамлакатнинг шимолий ҳудудларида охирги уч кунда 30 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари билан курашилмоқда.

Фуқаролик мудофааси ва ўзини ўзи бошқариш ҳукуматлари томонидан берилган маълумотларга кўра, айниқса Самора шаҳри ҳамда Каталониянинг Арагон, Наварра ва Экстремадура минтақаларидаги кўплаб ҳудудларда ўрмон ёнғинларидан минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган.

Заморадаги Сьерра-де-ла-Кулебра тоғли ҳудудида ҳозиргача 20 минг гектар майдон ёниб кетган бўлса, хавфсизлик мақсадида атрофидаги 14 та қишлоқда уйлар эвакуация қилинган.

Армия ҳам 1000 га яқин қўшимча аскари билан минтақадаги ўтни ўчириш ишларини қўллаб-қувватламоқда.

Бир томондан мамлакатнинг шарқидаги энг кўп ёнган Каталония минтақасида Ллейда шаҳрининг атрофида бешта ёнғинга сабабчи бўлган деган гумон билан бир киши ҳибсга олинди.

Каталониядаги назоратсиз ёнғин 90 дан ортиқ аҳоли пунктига таҳдид солмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия кучларининг одессага берган зарбасидан 17 киши ҳалок бўлди

Россия армиясининг Одесса вилояти жанубидаги тинч аҳоли истиқомат қилаётган уй ва дам олиш базасига зарба бериши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина ...

Марда саккиз нафар рус ёлланма аскари ҳалок бўлди

Марказий Африка Республикасининг шимоли-ғарбидаги Нана-Мамбере провинциясида Россиянинг ёлланма аскар кучлари Вагнер гуруҳига тегишли автомобил ағдарилиши оқибатида саккиз ...

Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар

Латвия Россиянинг 102 нафар фуқаросининг мамлакатга киришини чексиз муддатга тақиқлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Twitter даги саҳифасида ёзди. Латвия ТИВ ...