Туркия ва Россия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишиб олди

Россия Молия вазирлиги ва Туркия ғазначилик ва молия вазирлиги ҳисоб-китоб ва тўловларни миллий валютада амалга ошириш тўғрисида битимни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабарига асосланиб “Соф.уз” ёзмоқда.

Хабарда ёзилишича, ҳужжат “банклараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида узлуксиз тўловларни таъминлашга” қаратилган.

Россия томонидан битимни бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири Антон Силуанов, Туркия томонидан Ғазначилик ва молия вазири Берат Албайрак имзолади.

Асосий мақсад – Туркия ва Россия ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда рубл ва лирадан фойдаланишга босқичма босқич ўтиш ва буни кўпайтириш, молия бозорининг тегишли инфратузилмасини яратиш ва компаниялар учун миллий валютанинг жозибадорлигини ошириш Молия вазирлигининг асосий мақсади эди.

Туркия ва Россия эмитентлари ликвидлик даражасини ошириш учун икки мамлакат бозорларида қимматли қоғозларини чиқариш воситаларини ишлаб чиқадилар.

“Битимнинг имзоланиши Туркия ва Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун муҳим қадамдир”, – дейилган хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент  бизнес учун энг яхши шаҳарлар рейтингида олма-ота, бишкек ва душанбедан ҳам орқада экан

      Forbes журналининг Россия нашри россияликлар учун бизнес юритиш бўйича энг қулай бўлган собиқ совет иттифоқи шаҳарлари рейтингини эълон қилди. ...

Ўзбекистон украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди

Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ...

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...