Россия Змейний оролидан аскарларини олиб чиқиб кетганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги 30-июнь куни Қора денгиздаги Змейний оролидан ўз қўшинларини олиб чиққанини маълум қилди. У ердаги ҳарбий топшириқ бажарилиб бўлганини ва гарнизон «яхши ниятни кўрсатиш учун» олиб чиқилганини Игорь Конашенков айтди.

«Бу билан Россия БМТнинг Украина ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш бўйича гуманитар йўлак ташкил этиш ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслигини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатди», — деди у.

Украинанинг «Жанубий» тезкор қўмондонлигининг маълумотларига кўра, Россия томони Украина аскарларининг зарбаларидан сўнг «Гарнизондаги қолдиқларини шоша-пиша йиғиб, иккита тезюрар қайиқ билан олиб чиқариб кетган. Ҳозир оролда ёнғин ва портлашлар содир бўлмоқда».

Одессадан унча узоқ бўлмаган ушбу оролда Россия техникасини йўқ қилиш учун зарба берилаётганини Украина томони бир неча бор таъкидлаган.

Змейний оролини рус аскарлари урушнинг биринчи куни 24-февралда босиб олишган. Украина томонининг маълумотларига кўра, 17-июнь куни Россия у ерга аскарлари ва қурол-яроғларини етказиб бераётган “Василий Бех” кемаси йўқ қилинган.

Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмидаги ушбу оролга эгалик қилиш Одесса вилоятидаги қирғоқ ҳудудини ва Одесса портини назорат қилишда муҳим рол ўйнайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Новосибирскдаги автоҳалокатда етти нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

18 август куни Россиянинг Новосибирск вилоятидаги К-17р трассасининг 374-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида етти нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Барча ...

Винницада россиянинг ракета зарбасидан 20 га яқин одам ҳалок бўлди

Украинанинг Винница шаҳрида Россиянинг ракета зарбаси оқибатида 20 га яқин одам, жумладан, икки ёш бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ...

Россия сурияга ҳарбий юк жўнатди

Россия армияси Сурияда Ҳасекенинг Қамишли туманидаги Тартаб полки ва Қамишли аэропортидан эса «Тинчлик булоғи» базасига ҳарбий юкларни юборди. Тел Темирдаги манбаларга кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400