Европа Иттифоқи Нукус воқеаларини мустақил ўрганишга чақирди

Европа Иттифоқи 4 июл куни эълон қилган баёнотида Қорақалпоғистонда инсонлар қурбон бўлган воқеаларни мустақил тергов қилишга чақирди.

«Биз қурбонлар ва жароҳатланганлардан чуқур қайғудамиз ва воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борамиз», — дейилади баёнотда.

Ташкилот раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистонни халқаро мажбуриятларга мувофиқ инсон ҳуқуқлари, жумладан, фуқароларнинг ўз фикрини эркин ифода этиши ва эркин йиғилишлар қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирди.

1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳридаги тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан 4-июлда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Маълумотларга кўра, 243 киши жароҳат олган. Улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. Айни пайтда шифохонада юзга яқин одам бор, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг айтишича, 516 киши ҳибсга олинган.

Айрим маълумотларга кўра, намойишчиларни куч билан тарқатиш чоғида мингдан ортиқ одам яраланган. Аввалроқ Ўзбекистон президенти тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар борлигини айтган эди. Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамаси қўйилгани сабаб бўлган. Янги таклиф этилаётган лойиҳада Ўзбекистон таркибига киритилган “суверен республика” мақоми Қорақалпоғистондан олинган.

Тўполонлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақоми ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мариуполдан тинч аҳолини олиб чиқиб қетишнинг иложи йўқлиги айтилмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан кенг қамровли тинчлик музокараларини ўтказишга умиди йўқлигини 29-апрелда маълум қилди.  Аввалроқ порт шаҳардан мингга яқин ...

Ставрополда етти ўзбек қулликдан озод қилинди

Ставрополь ўлкасида «Альтернатив» кўнгиллилар ташкилоти фаоллари Ўзбекистоннинг етти нафар фуқаросини қулликдан қутқаришди. Улар ўлкага ишлаш мақсадида келишув асосида ...

Россияда 500 хонадон олов ичида қолди

Сибирда ўрмон ёниб кетди. Тилсиз душман 800 дан ортиқ объектнинг кулини кўкка совурди. 8 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Бутун минтақада фавқулодда ҳолат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400