Олмаотада яшовчи қорақалпоғистонликлар сўроққа чақирилди

Олмаотада яшовчи қорақалпоғистонликлар сўроққа чақирилди. Бу ҳақда маҳаллий Инсон ҳуқуқлари бюроси хабар берди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Гришинга кўра, қорақалпоғистонлик беш нафар фаол матбуот анжумани ўтказиш ниятида бўлган. Аммо кейин улар ўз фикридан қайтишган. Ўша фаолларнинг барчаси сўроққа чақирилган.

Бу маълумотни улардан бири Рахметтулла ҳам тасдиқлади:

«Бугун менга шаҳар бўлимидан мурожаат қилишди. Мен қонунни бузмаганимни айтдим ва нима исташларини сўрадим. Агар рад этсак, мажбурлаб олиб келишга имконият борлигини» айтишди.

Orda.kz агентлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг тезкор гуруҳи Олмаотага етиб келганини ёзди.

1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳридаги тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан 4-июлда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 243 киши жароҳат олган. Улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. Айни пайтда шифохонада юзга яқин одам бор, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг айтишича, 516 киши ҳибсга олинган.

Айрим маълумотларга кўра, намойишчиларни куч билан тарқатиш чоғида мингдан ортиқ одам яраланган.

Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани сабаб бўлган. Янги таклиф этилаётган лойиҳада Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибига киритилган “суверен республика” деган мақоми олинган эди.

Тўполонлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

8 ойда ўзбекистонда 7439 та ёнғин содир бўлиб,  76 киши ҳалок бўлди

ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси республика ҳудудида 2019 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар статистикасини тақдим этди. Ёнғин хавфсизлиги ...

Тожикистонда қамоқда ўтириб, гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилувчилар фош қилинди

Тожикистон махсус хизматлари Душанбадаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган бўлишига қарамай Тожикистон-Афғонистон чегараси орқали гиёҳванд моддалар олиб ...

Муаммо кўп, ваъдалар эса фақат «хўп-хўп»

Учқўрғон – Қирғизистон Республикаси билан чегарадош туман. «Қирғизқўрғон» маҳалласини эса чегара билан йўл ажратиб туради, холос. Шу сабаб, 2014 йил мазкур ҳудуддаги 70 дан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400