Европа Иттифоқи Россиянинг Калининград вилоятига товарларни ўтказишга рухсат берди

Еврокомиссия Россиянинг Калининград вилоятига фақат Европа Иттифоқи ҳудуди орқали автомобилда юк ташиш тақиқлангани, юкларни темир йўл орқали етказиш текширувдан сўнг амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳарбий юкларни ва қурол-яроғ билан боғлиқ товарларни барча транспорт турлари билан олиб ўтиш мумкин эмас.

Россия ҳукумати Еврокомиссия қарорларига ҳозирча изоҳ бермади. Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг айтишича, агентлик ҳали эълон қилинган ҳужжатни ўрганишни тугатмаган.

Калининград вилояти Литва ва Польша ўртасида жойлашган ва амалда Россиянинг асосий қисми билан боғлиқ бўлмаган эксклав ҳисобланади. Июнь ойининг ўрталаридан бошлаб Литва вилоятга темир йўл орқали юк ташишни тўсиб қўйган. Турли манбаларга кўра, чеклов ушбу ҳудудга кирувчи юкларнинг 40-60 фоизини ўз ичига олган.

Россия ҳукумати шу муносабат билан Литвага эътироз билдириб, улар ҳам «жавоб чоралари»га дуч келишидан огоҳлантирган. Литва раҳбарияти ўз қарорини Москванинг Украинага ҳужуми туфайли Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатларнинг Россияга қарши санкцияларини бажаришга уриниш сифатида баҳолади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“россия, россия азамат ўлка”

Россияга, россияликларга ачинаман. Нега дейсизми? Шунча катта ҳудуд, қазилма бойликлар, моддий ва илмий салоҳияти борлигига қарамай, мамлакат тараққиёти охирги 30 йилдан бери ...

Варшавада норозилик сифатида россия элчисига қизил рангли бўёқ сепишди

9-май куни Варшавада Россия элчисига ҳужум уюштирилди. Сергей Андреев Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги пойига гул қўяр экан, Украина байроғини кўтарган бир неча киши ...

Украинада жасадлар сони ортиб бормоқда

Украина пойтахти Киев ҳудудида содир бўлган Россия ҳаво ҳужумлари натижасида ер билан яксон қилинган Бородянка вайроналари остидан яна 7 нафар тинч аҳолининг жасади топилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400