Украина айирмачиларни тан олган Шимолий Корея билан алоқаларини узди

Украина мамлакат шарқидаги сепаратистик тузилмаларни мустақил республика сифатида тан олгани учун Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни узди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Агентлик Пхеньяннинг ҳаракатларини Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш сифатида баҳолади. Улар билан иқтисодий ва сиёсий алоқалар аввал Шимолий Кореянинг ядровий дастури билан боғлиқ санкциялар доирасида тўхтатилган.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Шимолий Кореянинг қарори Москванинг буйруғи билан қабул қилинганини айтди.

«Дунёда Россиянинг ўзидан молиявий ва сиёсий қарам бўлган давлатлардан бошқа шериклари йўқ. Тез орада Россия Федерациясининг изоляцияси Шимолий Корея билан бир хил даражага етади. «Украина ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини шубҳа остига қўйганларга имкон қадар кескин муносабат билдиришда давом этади», – деди Кулеба.

Шимолий Корея 13-июлда Украинанинг икки вилоятидаги «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» деб номланган бўлгинчи тузилмаларни мустақил давлатлар сифатида тан олган.

Июннинг охирида Москва қўллаб-қувватлаган Сурия ҳукумати Украина шарқидаги бўлгинчилар мустақиллигини тан олган эди.

Россия президенти Владимир Путин 21-февралда Украина шарқидаги ўзини «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» деб атайдиган бўлгинчи тузилмаларни мустақил давлатлар сифатида тан олишини маълум қилган. Уларнинг раҳбарлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Қарор Давлат Думаси томонидан 22-февралда ратификация қилинган. Натижада 24-февралда Москва Донбассда «махсус ҳарбий операция» баҳонасида Украинага ҳужум қилиб, босиб кирди.

Икки ҳудудни ҳам Россиядан бошқа мамлакатлар давлат сифатида тан олмаган. Улар иккиси бирлашиб бир кўмир ҳавзасида жойлашгани учун Донбасс деб аталади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Борис немцов номидаги мукофот владимир зеленскийга топширилди

Бу йилги Борис Немцов номидаги мукофот Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилди. Бу ҳақда якшанба куни Борис Немцов номидаги «Озодлик учун» жамғармаси маълум қилди. ...

Россия фуқаролари бир ойда банклардан 1,2 триллион рубль ечиб олишди  

2022-йил февраль ойида Россия фуқаролари банк ҳисоб рақамларидан 1,2 триллион рубль ечиб олишди.  Бу ҳақда Россия Марказий банкининг махсус ҳисоботида айтилади. Бу миқдор ...

Петербургда ўзбек ва озарбойжонлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400